Ҳамас етакчисининг ўғли Исроил жосуси бўлиб чиқди

Исроил мутбуоти Фаластиндаги Ҳамас ҳаракати асосчиларидан бирининг ўғли 10 йил мобайнида Исроил хавфсизлик хизмати фойдасига жосуслик қилгани ҳақда хабар тарқатди.

“Ҳааретц” нашрининг ёзишича, Мосаб Ҳассан Юсуф Исроилнинг Шин Бет жосуслик идорасининг энг ишончли манбаларидан бири бўлган ва исроилликларга ўндан зиёд худкушлик ҳужуми олдини олишга кўмаклашган.

Юсуфнинг отаси шайх Ҳассан Юсуф Ҳамаснинг Ғарбий соҳилдаги етакчиларидан бири ҳисобланади ва ҳозирда у Исроилда олти йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.

Хабарда айтилишича, Моссаб Ҳассан Юсуф бундан 10 йил аввал насронийликни қабул қилган ва 2007 йилда АҚШга қочиб борган. Бу ерда у “Ҳамас ўғли” деб номланган китобни нашрдан чиқарган.

Айни пайтда Шин Бет жосуслик идораси мазкур хабарни изоҳлашдан бош тортди.