Ҳиндистон-Покистон музокаралари ниҳоясига етди

Ҳиндистон ва Покистон Ташқи ишлар вазирлари 2008 йилги Мумбай ҳуружларидан сўнг ўтказилган биринчи олий даражали учрашувларни ниҳоясига етказдилар.

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Нирупама Рао ва унинг покистонлик ҳамкасби Салмон Башир учрашуви Деҳли марказидаги саройда бўлиб ўтди.

Расмийларнинг билдиришича, вазирларнинг яккама-якка учрашувидан сўнг музокаралар кенгайтирилган тартибда чамаси уч соат давом этган.

Хабарларга кўра, учрашувда асосан хавфсизлик масалалари муҳокама қилинган.

170 кишининг ҳаётига зомин бўлган 2008 йилги Мумбай хуружларидан сўнг Ҳиндистон ўз қўшниси Покистон билан олиб борилаётган тинчлик музокараларини тўхтатган эди.

Деҳли мазкур ҳужумларда Покистонда жойлашган жангариларни айблаган.