Москвада тақирбошлар судланди

Москва шаҳар суди тўққиз нафар тақирбошга 6 йилдан 23 йилгача бўлган муддатга қамоқ жазоси тайинлади.

Хабарларга кўра, маҳкамага рус миллатчиларининг “Оқ бўрилар” гуруҳининг жами 12 аъзоси тортилган. Улардан уч нафари суд залида оқланган, қолган тўққиз нафари эса миллий нафрат асосида қотиллик содир этишда айбдор деб топилган.

Айтилишича, мазкур гуруҳ етакчиси 18 яшар Алексей Джавахишливи етти йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Асосан Марказий Осиё давлатлари фуқаролари рус миллатчиларининг қурбонига айланган. Хусусан айблов хулосасида айтилишича, Гитлер туғулган куни муносабати билан Джавахишвили ва Петров исмли миллатчи 2007 йилнинг 20 апрел куни Москвада 42 яшар Ўзбекистон фуқароси Худойқул Чориевга ҳужум қилиб, уни дўппослаб ўлдирганлар.