Россия АҚШ режасидан норози

- АҚШнинг Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими яратиш тўғрисидаги янги режалари юзасидан Россиянинг "жиддий саволлари" бор, деб баёнот берди Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби.

Андрей Нестеренкога кўра, Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ режасини шошма-шошарлик билан бир томонлама қабул қилинган режа, деб ҳисоблайди.

Бир неча кун муқаддам Руминия ўз ҳудудида АҚШ ракеталарини жойлаштириш тўғрисида Вашингтон билан музокаралар ўтказаётгани тўғрисида баёнот берганидан, Болгариянинг ҳам бу масалага қизиқиш кўрсатгани хусусида Россия жиддий ташвиш билдирган эди.