Маржоҳ жангарилардан тозаланди

АҚШ ҳарбийларига кўра, икки ҳафта давом этган кенг кўламли ҳарбий амалиётлардан сўнг Афғонистоннинг Маржоҳ шаҳри Толибон жангарилардан тозалаб бўлинган.

-Маржоҳ шаҳри жангарилардан тозаланди, дея оламиз,-деди АҚШ қўшинлари қўмондонларидан бири Жошуа Винфрей.

Ҳелманд вилоятининг Маржоҳ шаҳридаги амалиётлар 2001 йилда Толиблар ҳокимиятдан ағдарилгандан буён мамлакатда ўтказилган энг йирик кенг кўламли ҳарбий амалиётлардан бири бўлди.

Ушбу амалиётларда АҚШ, Канада ва Афғонистон армиясининг 10 мингдан зиёд аскари иштирок этди.