Қуддусда тўқнашувлар рўй берди

Қуддусда муқаддас ёдгорликлар яқинида фаластинликлар ва исроиллик полициячилар ўртасида тўқнашувлар рўй берди.

Полициянинг билдиришича, фаластинлик ўсмирлар муқаддас ёдгорликларни зиёрат қилиш учун келган сайёҳларга қатара тош улоқтирган. Тартибсизликларга чек қўйиш мақсадида мажмуа ҳудудига Исроил полициячилари киритилган. Фаластинликлар, ўз навбатида, Ал-Ақсо масжидига беркинган. Ўсмирлар ва полициячилар ўртасида рўй берган тўқнашувда ҳеч кимга тан жароҳати етказилмаган.

Фаластин расмийлари эса ўсмирларнинг масжидга киришга уринган радикал руҳдаги яҳудийлар гуруҳи йўлини тўсишга ҳаракат қилганини билдирдилар. Бироқ полиция бу иддаоларни инкор қилди.

Яқинда Исроил ҳукумати Ғарбий соҳилдаги икки муққадас қадамжони яҳудийларнинг миллий мероси рўйхатига киритиш режасини ошкор қилди. Исроилнинг бу ҳаракатлари АҚШ ва БМТнинг кескин танқидига учради.