Покистонда тўқнашув рўй берди

Покистон шимол ғарбидаги туманлардан бирида комендантлик соати жорий қилинди.

Бунга диний байрам чоғида мусулмонлар ўртасида рўй берган қонли тўқнашувлар сабаб бўлди.

Расмийларнинг билдиришича, Паҳурпур шаҳрининг Дера Исмоилхон туманида номаълум шахс Мавлуд байрами нишонланаётган мусулмонларга қарата ўт очган. Оқибатда суннийларнинг Барелви фирқасига мансуб шахс нобуд бўлган. Бундан ғазабланган оломон Деобанди фирқаси вакилларига ҳужум қилган.

Полициянинг билдиришича, ушбу тўқнашувларда етти киши нобуд бўлган, салкам 40 киши тан жароҳати олган. Тан жароҳати олганлар орасида суннийлардан ташқари шиаларнинг ҳам бўлгани айтилмоқда.