Чилида янгидан ер силкиниши қайд қилинди

Чили пойтахти Сантягода янгидан ер силкиниши қайд қилингани тўғрисида хабар тарқатилди. Ҳозирча талафот ва янги вайронагарчиликлар хусусида маълумот ошкор қилинмади.

Шанба куни рўй берган кучли зилзила қурбонлари сони, расмий маълумотларга кўра, 300 кишидан ортган.

Мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Консепсион ҳокимига кўра, юздан ортиқ киши шанба кунги зилзиладан сўнг қулаган қўп қаватли бино вайроналари остида қолмоқда ва айни пайтда у ерда қутқарув ишлари олиб борилмоқда.