Янукович Брюсселга сафар қилди

Украинанинг янги сайланган президенти Виктор Янукович Брюсселга сафар қилди.

Бу ерда Янукович ЕИ президенти Ҳерман Ван Румпей, Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррузо ва Европа парламенти президенти Йиржи Бузек билан учрашади.

Януковичнинг ЕИ етакчилари билан учрашувида ўзаро алоқалар ривожи, Украина ҳудуди орқали ўтувчи Россия энергия манбаалари хавфсизлигини таъминлаш масалалари ҳамда украиналиклар учун ЕИ давлатларига визасиз борди-келди тартибини жорий қилишга оид Киев режаси муҳокама қилинади.

Жорий ҳафта якунида эса Украина президенти Москвага бориб, Россия президенти Дмитрий Медведев билан учрашишни режалаган.

Ўтган ҳафта Украина янги президенти сифатида қасамёдга келтирилган Янукович ЕИ ва Россия билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш иштиёқида эканини билдирди.