Медведев Олимпиада қўмитасини танқид қилди

Президент Дмитрий Медведев россиялик спортчиларнинг Ванкувердаги Қишки Олимпиада ўйинларига тайёрлашда масъул бўлган шахслардан истеъфога чиқишни талаб қилди.

-Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўриш учун масъул бўлган шахслар эндиликда масъулиятни ўз зиммаларига олишлари лозим. Бу турган гап. Фикримча, масъул шахслар ёки тайёрларлик кўриш учун жавоб берувчи шахслардан айримлари жасур қарор қабул қилиб, керакли аризаларни топширишлари керак. Агар улар бундай қилишдан бош тортсалар, биз уларга ёрдам бериб юборамиз, деди Дмитрий Медведев.

Якшанба куни ниҳоясига етган Ванкувердаги Қишки олимпияда ўйинлари чоғида Россия терма жамоаси яхши натижага эриша олмади. Россиялик спортчилардан уч нафари олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлди, холос.

2014 йилда эса Россиянинг Сочи шаҳри навбатдаги Қишки Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилади.