Лаҳордаги портлашда 11 киши нобуд бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида содир этилган портлашда камида 11 киши нобуд бўлди, 60дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олди.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, портлаш хавфсизлик кучлари биноси ёнида содир этилган. Маълум бўлишича, портлаш рўй берган маҳал бино ичкарисида хавфсизлик хизмати ходимлари яқинда қўлга олинган жанггариларни сўроқ қилаётган бўлган.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олмаган бўлса-да, Покистон расмийлари портлаш ортида толиблар ёки уларга яқин бўлган жанггарилар турганини тахмин қилмоқдалар.