Аҳмадийнажод Кобулга боришни кечиктирди

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод бугун Афғонистонга режалаган сафарини номаълум муддатга қолдирди.

Фарс агентлиги Афғонистон президенти Ҳамид Карзай матбуот вакилининг “сафар келаси кунлар ичида амалга оширилади” деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Афғонистон президенти матбуот вакили Сиамак Ҳеравий сўзларига кўра, Аҳмадийнажод билан бирга Эроннинг бир қатор юқори мартабали расмийлари ҳам Кобулга сафар қиладилар.

Бироқ Ҳеравий сафарнинг нима сабаб билан қолдирилгани ва ташриф амалга ошириладиган кунни ошкор қилмади.

Якшанба куни Эрон ахборот агентликлари Аҳмадийнажоднинг 8 март куни Кобулга бориши xусусида хабар тарқатган эди.