Туркияда зилзиладан 57 киши нобуд бўлди

Туркиянинг шарқидаги Элёзиқ вилоятида 8 март куни эрталаб юз берган зилзила қурбонлари сони 57 кишига етди, тан жароҳати олган 50 киши касалхоналарга ётқизилди.

Хабарларга қараганда, ер 6 магнитудали куч билан қимирлаган. Дастлабки зарбадан сўнг яна 40 дан зиёд силкиниш қайд этилган.

Зилзиладан асосан Ўқчилар қишлоғи зарар кўрди.

- Гап шундаки, бу минтақадаги уйларнинг кўпчилиги хом ғиштдан қурилган. Афсуски, бундай арзон қурилишлар охир-оқибат жуда қимматга тушмоқда, деди Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Элёзиқдаги вазият ҳақида гапирар экан.