Далай Лама Пекин сиёсатини қоралади

Тибетликлар диний раҳнамоси Далай Лама Хитой раҳбариятини Тибетда буддизмни таг туби билан йўқ қилишга уринаётганликда айблади.

Хитойга қарши Тибетда уюштирилган исённинг 51 йиллиги муносабати билан гапирган Далай Лама сўзларига кўра, Хитой ҳукумати Тибетдаги ибодатхоналарда “ватанпарварлик руҳида қайта тарбиялаш” кампаниясини бошлаган.

1959 йилги қонли воқеалар хотирланиши арафасида Тибет пойтахти Лхасада хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Расмий Пекин Далай Ламани Тибет мустақиллигига эришиш йўлида фаолият юритаётганликда айблаб келмоқда. Бироқ Тибетнинг қувғиндаги етакчиси бу каби иддаоларни инкор қилиб келмоқда.