ЕИ ташқи сиёсат йўналишларини белгилади

Европа Иттифоқининг Ташқи алоқалар бўйича комиссари Кэтрин Эштон Европа парламентида қилган чиқишида ЕИнинг ташқи сиёсатидаги устивор йўналишларини очиқлади.

Ўтган ой Ташқи алоқалар бўйича комиссар лавозимга киришган Кэтрин Эштон ЕИ олдида турган устивор вазифалардан бири кенг кўламли сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширган ҳолда қўшни давлатлар барқарорлигини сақлаб қолиш эканини таъкидлади.

Эштон хоним европалик дипломатларнинг Грузия ва собиқ Югославиядаги вазиятни ижобий ҳал этиш борасида қилган уринишларини мазкур йўналишдаги ишларга мисол қилиб кўрсатди.