Гейтс Саудия етакчилари билан учрашади

АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Саудия Арабистонига борди.

Пойтахт Ар-Риёдда Роберт Гейтс бошчилигидаги АҚШ делегацияси қирол Абдуллоҳ ва Саудия ҳукумати расмийлари билан учрашиб, асосан Эрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни муҳокама қилишни режалаган.

Эрон томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган ҳаво зарбалари олдини олиш ва бу каби тахдидларни бартараф этиш мақсадида АҚШ Форс кўрфазидаги ҳарбий ҳозирлигини кучайтирди. Эрон ҳозирги кунда Исроил ҳудуди ва АҚШнинг минтақадаги ҳарбий базаларига зарба бера оладиган ракеталарга эга.