Ҳамид Карзай Исломободга сафар қилди

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай амалий ташриф билан Покистонга сафар қилди.

Хабарларга қараганда, Карзай Исломободнинг Афғонистон ҳукумати билан толиблар ўртасидаги мулоқотига воситачилик қилиши тўғрисида сўзлашувлар олиб боради.

Покистон яқинда Афғонистонда миллий ярашув жараёнига кўмак кўрсатишга тайёр эканлигини билдирган эди.

Афғонистон Покистонни ўз ҳудудида Толибонга қарши етарли кураш олиб бормаётганликда айблаган эди.

Бундан ташқари Кобул Исломободни Толибон ҳаракатининг Покистон турмаларида сақланаётган юқори лавозимли қўмондони Абдул Ғани Биродар ва яна 40 кишини Афғонистонга топширишни талаб қилмоқда.