Байден сўзлашувлар бошлаш тарафдори

АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Исроил-Фаластин ўртасидаги тинчлик сўзлашувларини кечиктирмаслик чақириғи билан чиқди.

Тел Авив сафари чоғида гапирган Байден фаластинликлар билан музокараларни бошлаш Исроил манфаатлари учун хизмат қилишини таъкидлади.

Бундан бир оз аввал расмий Анқара Исроилнинг Қуддус шарқида 1600та янги бино қуриш тўғрисидаги қарорини кескин танқид қилди.