Кўп мамлакатларда инсон ҳуқуқлари аҳволи оғирлашди

“Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида 2009 йили инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият оғирлашди”, дейилади АҚШ давлат департаментининг пайшанба куни эълон қилинган навбатдаги йиллик ҳисоботида.

Давлат департаментининг жаҳон бўйлаб инсон ҳуқуқлари аҳволига оид ҳисоботи муносабати билан бу соҳада жаҳон бўйлаб кузатилаётган тенденциялар ҳақида Давлат котиби ёрдамчиси Майкл Познер бундай деди:

- Камида 25 давлат ҳукуматлари кейинги бир неча йил давомида жамоат ташкилотларини, жумладан инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилотларни қайд этиш ва йиғилишлар ўтказиш тартибида, чет элдан грантлар олиш тартибида чекловлар жорий қилди.

Давлат котиби ёрдамчиси Эрондаги вазиятга алоҳида тўхталар экан, бу мамлакатда инсон ҳуқуқлари аҳволи 2009 йилнинг июнида бўлиб ўтган президент сайловидан сўнг кескин оғирлашиб кетганини таъкидлаб ўтди.