Ўрузғонда бомба портлади

Афғонистоннинг Ўрузғон вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида олти киши нобуд бўлди.

Ички ишлар вазирлиги нобуд бўлганларнинг барчаси тинч аҳоли вакиллари бўлганини билдирди, бироқ маҳаллий полиция нобуд бўлганлардан беш нафари ҳукумат тарафдори бўлган жангарилар ва бир нафари Толибон вакили бўлганини маълум қилди.

Айни пайтда Толибон матбуот вакили қори Муҳаммад Юсуф Аҳмадий Ғарб ахборот агентликларига бугунги портлашда хавфсизлик кучларининг етти ходими нобуд бўлганини билдирди.