ЕИ Исроилни Фаластин билан музокара бошлашга чақирди

ЕИ Исроил ҳукуматини фаластинликлар билан тинчлик музокараларини қайта бошлашга чақирди.

ЕИнинг Ташқи алоқалар бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон юзага келган муаммони имкон қадар тез фурсатда ҳал қилиш лозимлигинитаъкидлади.

Кэтрин Эштоннинг ушбу баёноти ЕИ вазирларининг Финляндиядаги норасмий учрашуви чоғида янгради.