Қандаҳорда вазият қалтис

Афғонистоннинг Қандаҳор вилояти ҳокими Туралай Висо вилоят ҳудудига ҳукумат кучларини киритиш чақириғи билан чиқди.

Қандаҳор вилоят ҳокимининг мазкур баёноти шанба куни Қандаҳор шаҳрида содир этилган кучли портлашлар ортидан янгради.

Шанба куни шаҳар бўйлаб содир этилган портлашларда камида 30 киши, жумладан, тўйда қатнашаётган 10 га яқин аёл ва ёш бола нобуд бўлди, 50 дан ортиқ киши тан жароҳати олди.

Толибон ҳаракати Қандаҳордаги портлашлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди.