Таиландда мухолифат намойишлари давом этмоқда

Уч кундан буëн Таиландда аксил-ҳукумат намойишлари давом этмоқда.

Пойтахт Бангкокка тўпланган норозилар мамлакат Бош вазири Абҳисит Важжаживадан парламентни тарқатиш ва янги сайловлар эълон қилишни талаб этмоқдалар. Бироқ Бош вазир 2006 йилда ҳокимиятдан четлаштирилган собиқ Бош вазир Таксин Шинаватра тарафдорлари талабларига ён бермаслиги хусусида баёнот тарқатди.

Мингдан ортиқ намойишчи Бош вазир беркиниётган деб айтилаётган ҳарбий база ёнига тўпланди, бироқ хабарларга кўра, Бош вазир базани тарк этишга муваффақ бўлган.

Айни пайтда пойтахтда хавфсизлик чоралари кучайтирилиб, хавфсизлик кучлари ва полициянинг 50 минга яқин ходими Бангкок кўчаларини назорат қилмоқда.