Таиланд: намойишчилар қонли ҳужумга ўтди

Таиланд ҳукумати истеъфосини талаб қилаётган намойишчилар бугун мамлакат Бош вазири Абҳисит Вежажжива хонадонига қонли ҳужум амалга оширдилар.

Собиқ Бош вазир Таксин Шинаватра тарафдорлари ўз қони билан тўлдирилган пластик идишларни амалдаги Бош вазир хонадонига улоқтириб, деворга қон сепдилар.

Намойишчилар Бош вазир Абҳисит Вежажжива бошчилигидаги ҳукуматни ноқонуний деб атаб, муддатидан аввал парламент сайловлари ўтказилишини талаб қилмоқда.

Пойтахт Бангкокдаги намойишлар ўтган ҳафтадан буён давом этмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, амалдаги Бош вазир турмуш ўртоғи билан Бангкок яқиниданидаги ҳарбий базалардан бирида беркинмоқда.