Эрдўғон арманиларни депортация қилиши мумкин

Арманларнинг Усмоний турклар даврида ўлдирилиши билан боғлиқ масала қизғин тортишувларга сабаб бўлаётган бир пайтда Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатда ишлаётган минглаб арманиларни депортация қилиш билан таҳдид қилди.

“BBC”нинг турк тилидаги дастурига интервью берган Эрдўғон ҳозирги кунда рухсатномасиз Туркия ҳудудида фаолият юритаётган 100 мингга яқин арманиларга бошқа тоқат қилинмаслиги мумкин, дея таъкидлади.

Бош вазир, шунингдек, АҚШ Намояндалар палатаси ва Швеция парламентининг арманилар ўлдирилишини “геноцид” деб тан олувчи резолюциялари расмий Ереван билан билан олиб борилаётган музокараларга салбий таъсир кўрсатишини билдирди.

Расмий Ереван арманлар ўлдирилишини "қатлиом" деб билса, Туркия томони 1915 воқеаларга бундай таъриф берилишига мутлоқ қарши чиқиб, барча фуқаролар уруш оқибатида нобуд бўлганини таъкидлаб келади.