АҚШ-Россия шартномаси Прагада имзоланиши мумкин

Стратегик қуроллар сонини қисқартиришга оид АҚШ ва Россия ўртасидаги янги келишув Чехия пойтахти Прага шаҳрида имзоланиши мумкин.


Чехия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда айтилишича, АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти музокараларга мезбонлик қилишни сўраб Чехия раҳбариятига мурожаат қилган.


-Чехия томони ушбу масала юзасидан ўз ҳамкорлари билан маслаҳатлашди ва бу таклифга рози бўлди, деди Чехия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Филип Канда.


АҚШ-Россия ўртасидаги шартноманинг қачон имзоланиши ҳозирча ошкор қилинмади.


Стратегик
қуролларни назорат қилиш бўйича 1991 йил қабул қилинган СТАРТ-1 битимининг амал қилиш муддати 5 декабрда тугади ва томонлар мазкур масала юзасидан бир неча ойдан буён музокалар ўтказиб келмоқда.