Москва Абхазияга ёрдам қўли чўзмоқда

Россия келаси икки йил давомида Абхазияга 340 миллион долларлик ёрдам кўрсатади.

Бу ҳақда Россия Бош вазири Владимир Путин Абхазия етакчиси Сергей Багапш билан Москвада ўтказилган сўзлашувлардан сўнг эълон қилди.

Владимир Путин, шунингдек, Абхазия ҳудудида Россия ҳарбий базасини очиш борасидаги келишув амалга кўча бошлаганини ҳам маълум қилди.

Абхазия 1990 йилда Грузиядан ўз мустақиллигини эълон қилган. Россия ўз навбатида 2008 йилнинг август ойида Грузия билан бўлиб ўтган қисқа муддатли ҳарбий можарождан сўнг Абхазия ва яна бир айирмачи ўлка Жанубий Осетия мустақиллигини тан олган.