Араб давлатлари лигаси Шарқий Қуддусга 500 млн доллар ажратмоқчи

“Исроил токи босиб олган ҳудудларида қурилишни давом эттирар экан, Фаластин ва Исроил ўртасидаги тинчлик музокаралари қайта тикланиши мумкин эмас”, деган хулосага келди Араб давлатлари лигасининг Ливия саммити иштирокчилари.

Араб давлатлари раҳбарлари АҚШ президенти Барак Обамани ўз позицияларини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Исроил жорий ойда Шарқий Қуддусда 1600 та турар-жой қуражаги тўғрисида эълон қилган эди.

Араб давлатлари лигаси Шарқий Қуддуснинг араблар яшайдиган қисмини ривожлантириш учун 500 миллион доллар ажратажагини эълон қилди.

Фаластинликлар Шарқий Қуддусни ўзларининг келажакдаги давлати пойтахти сифатида кўрадилар.