Афғонистонда НАТО вертолёти қулади

Афғонистоннинг Зобул вилоятида халқаро кучларга тегишли ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради.

Халқаро кучлар қўмондонлиги НАТО тарқатган хабарга кўра, вертолётнинг қулаши оқибатида камида 14 киши тан жароҳати олган. Ҳозирча ҳалокат сабаблари аниқ эмас.

Айни пайтда Толибон ҳаракати ўз вакиллари мазкур вертолётни уриб туширгани ва унда бўлган барча ҳарбийлар нобуд бўлгани тўғрисида баёнот тарқатди.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, вертолёт қулаши оқибатида халқаро кучларнинг 9 аскари ва 5 нафар афғон тан жароҳати олган.