Хитойда хориж компанияси ходимлари қамалди

Хитой суди Австралия ва Буюк Британияга тегишли Rio Tinto компаниясининг тўрт нафар ходимига 7 йилдан 14 йилгача бўлган муддатга қамоқ жазоси тайинлади.

Шанхай суди уч нафар хитойлик ва бир австралияликни пора олганлик ва саноат жосуслигида айбдор деб топди.

Австралия Ташқи ишлар вазири Стивен Смит Австралия фуқаросига чиқарилган ҳукмни “кескин” дея атаб, саноат жосуслиги борасида қўйилган айбловларда кўпгина саволлар жавобсиз қолганини билдирди.

- Порахўрлик айби билан чиқарилган ҳукм, фикримча бир оз кескин. Тижорат сири масаласида эса¸ биз маҳкамада иштирок этмаганимиз боис анча саволлар жавобсиз қолган ва фикримча¸ халқаро бизнесс жамияти бу масалада Хитой билан гаплашишни истаса керак, деди Австралия Ташқи ишлар вазири.