Карбалода учта портлаш амалга оширилди

Душанба куни Ироқнинг Карбало шаҳрида амалга оширилган 3 та портлашдан камида 14 киши нобуд бўлди, 70 дан зиёди тан жароҳати олди.

Портлашлардан иккитасини шаҳар марказидаги тез ёрдам станцияси ва ресторан олдида худкушлар амалга оширди. Бироздан сўнг маъмурий бинолардан бири олдида учинчи портлаш юз берди.

Карбало шиа мусулмонларнинг муқаддас қадамжолари кўп бўлган шаҳардир.