Словакия президенти Бишкекка сафар қилди

Словакия президенти Иван Гашпарович 31 март куни Қирғизистон пойтахти Бишкекка сафар қилди.

Словакия президенти 1 апрел куни қирғизистонлик ҳамкасби Қурмонбек Бакиев билан музокаралар ўтказишни режалаштирган.

Қирғизистон президенти матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, учрашувда икки давлат ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинади.

30 март куни эса Қирғизистонга Люксембург Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Жан Асселборн сафар қилган эди.

Шу куни президент Бакиев билан икки томонлама алоқаларни муҳокама қилган Люксембург Ташқи ишлар вазири Қирғизистонга “фуқаролик жамияти ривожланган очиқ жамият” қаторида баҳо берган.