Карзай хорижликларни танқид қилди

Президент Ҳамид Карзай ўтган йилги президент сайловида қайд этилган оммавий қонунбузарчиликларда хорижликларни айблади.

Ҳамид Карзай 20 август кунги президент сайлови давомида жиддий қонунбузарчиликларга йўл қўйилгани, бироқ бу каби номақбул ҳаракатларнинг афғонлар томонидан содир этилмаганини билдирди.

-Хорижликларнинг бундай қилишидан сабаб улар Афғонистонда қўғирчоқ режим, уларга хизмат қиладиган ҳукумат бўлишини истаганлар ёки улар мамлакатдаги вазиятни ўзгартириш ниятида бўлганлар. Аллоҳим меҳрибонлиги туфайли миллатимиз ҳушёр бўлди, салов қўмитаси ва унинг юқори лавозимли расмийлари эса ватанпарварлиги намойиш қилдилар,-деди Ҳамид Карзай.

Афғонистон раҳбари мамлакатдаги БМТ ва ЕИ расмийлари, жумладан БМТ миссияси собиқ раҳбари Питер Галбрайт ва ЕИ кузатувчилар миссияси раҳбари Филлип Мориллонни президент сайлови жараёнига аралашганликда айблади.

БМТнинг махсус қўмитаси ўтган йилги сайлов давомида президент Ҳамид Карзайга берилган овозлардан учдан бирини бекор қилган эди.