Таиландда намойишлар давом этмоқда

Таиланд пойтахти Бангкокда мухолифат тарафдорларининг аксилҳукумат намойишлари давом этмоқда.

Собиқ Бош вазир Таксин Шинаватра тарафдорлари амалдаги бош вазир Абҳисит Вежжаживадан истеъфога чиқиш ва муддатидан аввал мамлакатда парламент сайловлари ўтказилишини эълон қилишни талаб қилмоқдалар.

Мухолифатчиларнинг намойишлари 12 мартдан буён давом этиб келмоқда.

Бугунги намойишлар туфайли пойтахт Бангкокда савдо дўконлари ёпилиб, асосий кўчаларда эса транспорт қатнови тўхтатилди.