Карзай Қандаҳорга борди

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай АҚШ қўшинлари генерали Стенли МакКристал билан биргаликда Қандаҳор шаҳрига сафар қилди.

Хабарларга кўра, Карзай ва МакКристал Қандаҳорда маҳаллий қабилалар етакчилари билан учрашиб, минтақада ўтказилиши кутилаётган кенг кўламли ҳарбий амалиётлар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишни режалаган.

Афғонистон ва НАТО қўшинлари яқин келажакда толибларнинг истеҳкомларидан бир ҳисобланган Қандаҳор ва унга туташ туманларда кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказишни режалаштирмоқда.