Эрон халқаро анжуманга мезбонлик қилмоқчи

Эрон жорий ой якунида ядровий қуролсизланиш масаласига бағишлаб ўтказиладиган халқаро анжуманга мезбон қилишни режалаштираётганини эълон қилди.

Эроннинг ИРНА ахборот агентлиги мамлакатнинг ядровий дустури музокарачиси Сайид Жалилийнинг: “Хитой халқаро анжуман ўтказишга оид расмий Теҳрон ташаббусини қўллаб-қувватлади ва 17-18 апрел кунлари ўтказиладиган ушбу анжуманда иштирок этишга розилик берди", деган сўзларидан иқтибос келтирди.

БМТ Хавфсилик кенгашининг доимий аъзоси ҳисобланган Хитой ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга нисбатан янги жазо чораларининг қўлланилишига қарши чиқиб келмоқда.

Ғарб давлатлари Эронни ўз дастури ёрдамида ядровий қурол ишлаб чиқаришга уринаётганликда айблаб келмоқда. Теҳрон расмийлари эса ўз дастурининг тинчлик мақсадларига йўналтирилганини таъкидлаб келадилар.