Хитойлик кончилар 6 кундан сўнг қутқарилди

Сўнгги маълумотларга кўра,Хитой кўмир конида салкам бир ҳафта давомида сув қамалида қолган 114 нафар кончи қутқариб олинган.

Айни пайтда қутқарувчилар сув қамалида қолаётган яна 40қа яқин ишчи ҳаётини сақлаб қолишга уринмоқдалар.

Айтилишича, қутқарув ишларида салкам 3000 киши иштирок этмоқда. Хитой расмийлари кончиларнинг қутқариб олинишини “мўъжиза”, дея атади.

Маҳаллий ахборот агентликларининг хабар қилишича, ҳаёти сақлаб қолинган кончилар айни пайтда ўзларини яхши ҳис қилмоқдалар.