Петреус Қозоғистон ҳамкорлигини тақдирлади

АҚШ қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Дэвид Петреус бугун Остонада Қозоғистон Мудофаа вазири ҳамда Ташқи ишлар вазири билан учрашди.

Қозоқ расмийлари билан учрашув чоғида Петреус Афғонистондаги коалиция кучларини қўллаб-қувватлашдаги АҚШ ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик, хавфсизлик борасида икки давлат ҳамкорлиги ҳамда Афғонистондаги реконструкция ва барқарорлик масалаларини муҳокама қилди.

- Мен учрашув чоғида Афғонистон ва Покистонга оид маълумотларни, аниқроғи, бизнинг бунга нисбатан муносабатимизни қисқача баён қилдим, деди Дэвид Петреус.

Маълум бўлишича, мазкур учрашув чоғида Петреус қозоқ ҳарбийларининг АҚШ ҳарбий академиясида таҳсил олишлари учун 10 миллион доллар микдорида маблағ ажратилишини ҳам билдирган.

Қозоғистон сафаридан сўнг генерал Дэвид Петреуснинг Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда.