Қирғизистон чегаралари кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда

Қирғизистон чегарачилари чегарани кучайтирилган тартибда қўриқлашга ўтгани ҳақида Озодликка мамлакат чегара хизматининг матбуот хизмати расмийси Жўўдар Исақулов маълум қилди.

- Умуман олганда, республика чегараларида вазият тинч. Қозоғистон ҳам чегарани кучайтирилган тартибда қўриқлашга ўтди. Ўзбекистон эса ҳозирча бу борада расман маълумот бермади. Ҳозир чегарада вазият тинч, ҳеч қандай можаро кузатилмади. Одамлар чегарадан бемалол ўтишлари мумкин, деди Жўўдар Исақулов.

Чегара хизмати расмийси, шунингдек, давлат чегаралари кучайтирилган тартибда қўриқланиши қачонгача давом этиши ҳозирча номаълумлигини ҳам қўшимча қилди.