БМТ Бош котибининг Қозоғистон сафари давом этмоқда

Бугун Остонада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев БМТ бош котиби Бан Ки Мунга биринчи даражали “Дўстиқ” орденини топширди.

- Бу мукофот Қозоғистон сизнинг тинчлик, адолат ва барқарор ривожланиш учун қўшган ҳиссангизни эътироф этганидан далолат. Сизнинг Қозоғистондаги Семипалатинск полигони ва Орол денгизига қилган сафарингиз минтақадаги вазиятга ҳамдард эканингизни англатади, деди БМТ бош котибига олий мукофот топшириш чоғида президент Нурсултон Назарбоев.

Ўз навбатида, Бан Ки Мун Нурсултон Назарбоев дунёдаги ядровий тадқиқотларнинг якун топишига таъсир эта оладиган давлат раҳбари эканини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 31 март куни Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафар бошлаган БМТ бош котиби Туркманистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга ташрифидан сўнг кеча Қозоғистонга учиб келди.