Бразилияда сув тошқини рўй берди

Бразилияда рўй берган сув тошқинлари оқибатида камида 95 нафар фуқаро нобуд бўлди.

Айни пайтда маҳаллий расмийлар қурбонлар сонининг янада ортиши мумкинлигини айтмоқдалар. Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Хабарларга кўра, пойтахт Рио Де Жанейрода сўнги 24 соат давомида салкам 24 см ёмғир ёққан.

Расмийлар пойтахтдаги транспорт инфратузилмаларининг ишдан чиқиши мумкинлигини айтмоқдалар. Ёққан ёмғир ортидан Рио Де Жанейро ва Нитерои шаҳарларида ер кўчкилари ҳам рўй берди.