НАТО Қирғизистондаги транзит оқимини тўхтатди

Афғонистондаги НАТО бошчилигидаги халқаро кучлар қўмондонлиги Бишкекдаги тартибсизликлар туфайли Қирғизистонда жойлашган ҳарбий база орқали амалга оширилаётган транзит қатновлар вақтинчалик тўхтатилганини эълон қилди.

НАТО матбуот вакили Тадд Шолтис сўзларига кўра, Манас ҳарбий базасидаги қатновларнинг тўхтатилиши Афғонистондаги халқаро кучлар учун етказиб берилаётган транзит оқимига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.

АҚШ Қирғизистондаги Манас ҳарбий базасидан транзит маркази сифатида фойдаланиб келмоқда. Айни пайтда АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси Манас ҳарбий базаси ўз фаолиятини давом эттираётганини маълум қилди.

Бундан бир оз аввал “Халқ ишончи ҳукумати” раҳбари Роза Ўтунбаева АҚШ қўшинлари Манас базасидан транзит маркази сифатида фойдаланишда давом эттиришлари мумкинлигини таъкидлади.