ЕИ Қирғизистонга ёрдам кўрсатишга тайёр

Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазири Кэтрин Эштон Қирғизистоннинг янги муваққат ҳукуматини Бишкекдаги воқеалардан сўнг мамлакатда имкон қадар тез фурсатда тартиб ўрнатишга чақирди.

-Қирғизистонда тартиб ўрнатила бошлаганини олқишлайман. Қўшимча қурбонлар кўрилиши олдини олиш мақсадида тез фурсатда жамоат тартиби ўрнатилиши лозим, дейилади ЕИ расмийсининг бугун эълон қилинган баёнотида.

Эштон хоним, шунингдек ЕИ Қирғизистонга фавқулодда ёрдам кўрсатишга тайёр экани ва у ерда тартиб ўрнатилиши учун Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик қилишини билдирди.