Таиланддаги намойишда қон тўкилди

Таиланд пойтахти Бангкокда бир ойдан буён давом этаётган аксилҳукумат намойиш иштирокчилари ва хавфсизлик кучлари ўртасида қонли тўқнашувлар рўй берди.

Таиланд армияси матбуот вакили сўзларига кўра, намойишчилар билан рўй берган тўқнашувлар оқибатида икки аскар ўқ отар қуролдан отиб ўлдирилган.

Айни пайтда шифокорларнинг билдиришича, намойишлар чоғида рўй берган тўқнашувларда 90дан зиёд фуқаро тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.

Собиқ Бош вазир Таксин Шинаватра тарафдорлари амалдаги ҳукуматдан истеъфога чиқиш ва мамлакатда янги парламент сайловлари ўтказилишини эълон қилишни талаб қилиб келмоқда.