Миллатчиларни қамаган ҳакам отиб кетилди

Москва марказида шаҳар суди ҳаками Эдуард Чувашов номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилди.

Россия прокуратурасининг Москва бўйича тергов қўмитаси раҳбари Анатолий Багмет сўзларига кўра, Чувашов бугун эрталаб ўидан чиқиб ишга кетаётган маҳал номаълум шахс томонидан отиб кетилган.

Ички ишлар бошқармасидаги манбанинг айтишича, терговчилар ҳакам қотиллиги ортида миллатчилар турганини тахмин қилмоқдалар.

Маълум бўлишича, Чувашов бир неча бор рус миллатчилари устидан олиб борилган маҳкама жараёнларида иштирок этган. Яқинда эса Чувашов раислигида бўлиб ўтган маҳкамада 2006-2007 йилларда Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларига ҳужум қилганликда айбланган ўсмирларга узоқ муддатли қамоқ жазоси тайинланган эди.