Вашингтонда йирик саммит иш бошлайди

Вашингтонда ядровий қуроллар тарқалиши олдини олиш мавзусига бағишланган икки кунлик саммит иш бошламоқда.

47 давлат расмийлари иштирок этадиган ушбу саммит арафасида гапирган АҚШ президенти Барак Обама Ал-Қоиданинг ядровий қуролга эгалик қилиш уринишлари жаҳон юзланаётган энг катта тахдидлардан бири эканини таъкидлади.

Обама ўзи мезбонлик қилаётган саммитда келаси тўрт йил ичида жаҳон ядровий материаллар хавфсизлигини таъминлашга эришиш ҳамда ядровий махсулотлар контрабандаси олдини олиш борасида конкрет чоралар кўрилишига умид қилмоқда.

Эрон ядровий дастури атрофидаги вазият ҳамда Шимолий Корея ядровий дастури масаласи ҳам Вашингтон саммити диққат марказида бўлиши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, якшанба куни Барак Обама саммитда иштирок этаётган бир нечта давлат раҳбарлари, жумладан, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан яккама-якка сўзлашувлар олиб борган.