АҚШ фуқароларига Россияда бола берилмайдиган бўлди

Америка фуқароларининг Россия етимхоналаридан бола асраб олиши вақтинча тақиқланди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Андрей Нестеренко икки давлат бола асраш билан боғлиқ жараёнлар хусусида келишувга эришмагунча¸ тақиқ ўз кучида қолишини айтди.

Россия ҳукуматининг бундай қарорига америкалик аëлнинг 7 яшар россиялик асранди боласини самолётда ёлғиз Москвага қайтариб юборгани сабаб бўлди.

Америкалик аёл ўз ҳатти-ҳаракатини боланинг руҳий муаммолари боис¸ у билан яшаб бўлмай қолгани билан изоҳламоқда.