Қурмонбек Бакиев президентликка истеъфо берди

Бу маълумотни Қирғизистон муваққат ҳукумати маъмурияти бошлиғи Эдил Байсалов Озодликка тасдиқлади.

Ундан олдин Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Роман Василенко Озодликка Қирғизистонни тарк этган президент Қурмонбек Бакиев Жанубий Қозоғистоннинг Тараз шаҳрига етиб келгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

ЕХҲТ раислиги вазифасини бажараётган Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Канат Саудабаев эълон қилган баёнотда Бакиевнинг Қирғизистонни тарк этгани мамлакатда “вазиятни барқарорлаштириш йўлида олдинга ташланган муҳим қадам” дея баҳоланган.