Коҳатда яна портлаш рўй берди

Покистон шимолида содир этилган портлаш оқибатида тинч аҳоли вакилларидан камида 7 киши нобуд бўлди, 32 киши, жумладан, полициянинг тўққиз ходими тан жароҳати олди.

Расмийларнинг билдиришича, худкуш шахс ўзи бошқараётган машинани Коҳат шаҳридаги полиция назорат пункти ёнида портлатиб юборган.

Бу сўнгги икки кун мобайнида Коҳат шаҳрида содир этилаётган учинчи портлашдир. Шанба куни Коҳат шаҳридаги БМТ назорати остида бўлган қочқинлар лагерида рўй берган иккита портлаш оқибатида 41 киши нобуд бўлди, 60 дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олди.

Коҳатдаги портлашлар учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.