Качинский ва унинг хотини дафн этилади

10 апрел куни Смоленск яқинидаги авиаҳалокатда нобуд бўлган Полша президенти Леҳ Качинский ва унинг турмуш ўртоғи Краков шаҳрида дафн қилинади.

Леҳ ва Мария Качинскийларнинг тобутлари бугун махсус ҳарбий самолёт билан Варшавадан Краковга келтирилди.

Европа ҳаво ҳудуди ёпилгани боис бир нечта давлат етакчилари Краковга кела олмадилар.

АҚШ президенти Барак Обама, Франция президенти Николя Саркози, Буюк Британия шаҳзодаси Чарлз ҳамда Туркия президенти Абдуллоҳ Гул дафн маросимида иштирок эта олмасликларини маълум қилдилар.